Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен пастга тушиб кўрай–чи, уларнинг ҳаммаси ҳақиқатан ҳам шунчалик гуноҳга ботиб кетибдимикан?! Одод ўғли Озариёни Худонинг Руҳи қамраб олди. Озариё Осонинг ҳузурига бориб деди: — Эй шоҳ Осо! Эй Яҳудо ва Бенямин халқи! Гапимга қулоқ солинглар. Сизлар Эгамиз билан бўлар экансиз, У ҳам сизлар билан бирга бўлади. Агар сизлар Эгамизни изласангизлар, Уни топасизлар. Агар Уни тарк этсангизлар, У ҳам сизларни тарк этади. Эгамиз бундан қаттиқ ғазабланиб, Эмозиёнинг ҳузурига пайғамбарини юборди. Пайғамбар унга шу сўзларини айтди: — Нимага сен бегона худоларга сажда қиляпсан? Бу худолар ўз халқини сенинг қўлингдан қутқара олмади–ку! ёлвордим: “Эй Худойим! Қаттиқ хижолатдаман, ҳузурингда бошимни кўтаришга ботинолмайман. Эй Худойим! Айбларимиз бошимиздан ҳам ошиб кетган, гуноҳларимиз тоғдай уйилиб, осмону фалакка етган. Ота–боболаримиз давридан шу кунгача биз гуноҳга ботиб келдик. Айбларимиз туфайли Сен бизни, шоҳларимизни, руҳонийларимизни бошқа юртларнинг шоҳларига мағлуб қилдинг. Улар бизни ўлдиришди, талон–тарож қилишди, асир қилиб олиб кетишди, худди ҳозиргидай, биз шармандали аҳволга тушдик. Эгам айтар: “Мана Оссурия! Ғазабимнинг ҳассаси! Унинг қўлидадир қаҳримнинг таёғи! Мен халқимдан ғазабландим, Ўз мулкимни ҳаром қилдим. Уларни сенинг қўлингга бердим. Сен эса уларга шафқат қилмадинг, Ҳатто кексаларнинг елкасига ҳам Ғоят оғир бўйинтуруқ солдинг. Зеро, унинг гуноҳлари уйилиб кўкка етди, Худо унинг жиноятларини ёдга олди.
Выбор основного перевода