Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар билан учрашиш учун Дамашққа борганда, у ердаги қурбонгоҳни кўрди. Қурбонгоҳнинг режасини ҳамма икир–чикирларигача чизиб, тайёрлаб, руҳоний Уриёга юборди. Шоҳ Охоз Дамашқдан қайтгунга қадар, руҳоний Уриё, у юборганлари бўйича, айнан ўшандай қурбонгоҳ қурди. Шоҳ Дамашқдан қайтгач, янги қурбонгоҳни кўриб, унинг устида қурбонликлар келтириш учун борди. Эмозиё Эдомликларни мағлуб қилгандан кейин ўзи билан Эдомликларнинг худоларини олиб келди. Уларни ўзига худо қилиб ўрнатди, ўша худоларга сажда қилиб, қурбонликлар келтирди. Биз само қироличасига қурбонликлар қиламиз, шароб назрини келтирамиз, деб онт ичганмиз, бу онтимиздан қайтмаймиз. Биз ўзларимиз, ота–боболаримиз, шоҳларимиз, аъёнларимиз Яҳудо шаҳарларида, Қуддус кўчаларида нима қилган бўлсак, шуни қилаверамиз. Нега десангиз, ўша замонларда биз истаганимизча нон ердик, турмушимиз фаровон эди, ғам чекмас эдик. Аммо само қироличасига қурбонликлар қилишни ва шароб назрини келтиришни тўхтатганимиздан бери етишмовчиликдан бошимиз чиқмайди. Қанча одамларимиз очарчиликдан ўлиб, урушда қирилиб кетди.”
Выбор основного перевода