Охоз йигирма ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмронлик қилди. У бобоси Довуддан намуна олмади, Эгаси Худо олдида тўғри ишлар қилмай,
Исроил шоҳларининг йўлидан кетди. Канъон юртидан Эгамиз қувган қавмларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, ҳатто ўз ўғлини қурбонлик қилиб, оловда куйдирди.
Саждагоҳларда, тепаликларда ва ҳар қандай яшил дарахт остида қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди.