Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ Охоз Оссурия шоҳини мамнун қилиш учун қуйидаги ишларни қилди: Худонинг уйидаги араваларнинг ён тўсиқларини кўчиртириб ташлади, буларнинг устидаги тоғораларни ҳам олдирди. Бронзадан ясалган буқаларнинг устидан ҳовузни олиб, тошдан қилинган тўшама устига жойлаштирди. Эгамизнинг уйи ичкарисида қурилган ва Шаббат куни шоҳ фойдаланадиган жойни, шоҳ ташқаридан кирадиган йўлакни олдириб ташлади. Ҳизқиё ўз ҳукмронлигининг биринчи йили биринчи ойида Эгамизнинг уйи эшикларини қайтадан очди, уларни тузаттирди. Маъбад эшикларини ёпиб ташладилар, чироқларни ўчириб қўйдилар. Исроил халқининг Худосига атаб, муқаддас масканда тутатқи тутатилмайдиган, қурбонликлар куйдирилмайдиган бўлди. Улар Қуддусдаги ҳамма бегона қурбонгоҳларни ва ҳамма тутатқи қурбонгоҳларини қўпориб, Қидрон сойлигига улоқтириб ташладилар. Отаси Ҳизқиё бузиб ташлаган саждагоҳларни қайтадан барпо этди, Баалга атаб қурбонгоҳлар қурди, Ашерага атаб устунлар ўрнатди. Барча самовий жисмларга сажда этиб хизмат қилди. Манаше Эгамизнинг то абад улуғланиши керак бўлган уйида бегона худоларга атаб, қурбонгоҳлар қурди. Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида ҳам жамики самовий жисмларга сажда қилиш учун қурбонгоҳлар барпо қилдирди.
Выбор основного перевода