Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласарга: “Мен сизга қарамман, қулингизман, келинг, менга ҳужум қилаётган Орам ва Исроил шоҳларининг қўлидан мени қутқаринг”, деб элчилар жўнатди. Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройининг хазиналаридаги олтину кумушларни Оссурия шоҳига ҳадя қилиб юборди. Оссурия шоҳи Охознинг илтимосига рози бўлди. Дамашққа ҳужум қилиб, бу шаҳарни босиб олди. Шаҳар аҳолисини Хирга суриб чиқарди ва шоҳ Ратанни ўлдирди. Шунинг учун Исроил халқининг Худоси Оссурия шоҳи Пўлни, яъни Тиғлатпиласарни юбориб, Рубен, Гад қабилаларини ва Манаше қабиласининг ярмини мағлуб қилди. Шоҳ Тиғлатпиласар уларни асир олиб, Халах, Хавор ва Хара ҳудудларига ҳамда Гозан дарёсининг бўйларига сургун қилди. Улар бугунгача ўша ерларда истиқомат қилиб келяптилар.
Выбор основного перевода