Аксинча, ҳар бир одам қилган гуноҳи учун ўзи ўлим жазосини олади. Ким нордон узум еган бўлса, ўшанинг тиши қамашади.”
Гуноҳ қилган одамгина ўлади. Бола отасининг гуноҳи учун жазоланмайди, ота ҳам боласининг гуноҳи учун жазоланмайди. Солиҳ одамлар ўз солиҳлигига яраша мукофот оладилар, фосиқлар ўз фосиқлиги учун жазо тортадилар.