Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшнинг ўлимидан кейин ўн беш йил яшади. Эмозиёнинг бошқа ишлари ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. Қуддусда Эмозиёга қарши фитна уюштирилди. Эмозиё бундан хабар топиб, Лахиш шаҳрига қочди. Аммо душманлари Эмозиёнинг ортидан одам юбориб, уни ўша ерда ўлдиртирдилар. Эмозиёнинг жасадини отда Қуддусга олиб келдилар. У Довуд қалъасида, ота–боболарининг ёнига дафн қилинди.
Выбор основного перевода