Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан сўнг Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшга хабарчилар жўнатиб: “Қани, менга жанг майдонида рўбарў келиб кўр–чи”, деди. Исроил шоҳи Ёҳўш эса бунга жавобан Яҳудо шоҳи Эмозиёга шу хабарни жўнатди: “Лубнон тоғларида бир ғовтикан садр дарахтига, қизингни ўғлимга хотинликка бер, деб хабар йўллабди. Ўша пайтда бир йиртқич ҳайвон ўша ердан ўтиб кетаётиб, ғовтиканни босиб янчиб кетибди. Шунга ўхшаб, сен ҳам Эдом халқини мағлуб этганинг учун мағрурланиб кетдинг, Эмозиё. Ўша шуҳратинг билан кифояланиб, уйингда ўтиравер. Нима учун қитмирлик қиляпсан? Ўз бошингни ҳам, Яҳудо халқининг бошини ҳам балога гирифтор қиляпсан!” Лекин Эмозиё қулоқ солмади. Шунинг учун Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиё устига юриш қилди. Иккала томоннинг лашкари Яҳудонинг Байт–Шамаш шаҳрида рўбарў келди. Исроил лашкари Яҳудо лашкарини мағлуб этди. Яҳудо лашкарининг ҳаммаси уйларига қочиб кетди. Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиёни Байт–Шамашда асир қилиб олди. Эмозиё Охозиёнинг невараси, Йўшнинг ўғли эди. Сўнг Ёҳўш Қуддусга келиб, Қуддус деворининг Эфрайим дарвозасидан Бурчак дарвозасигача бўлган 400 тирсак қисмини буздирди. Эгамизнинг уйида ва саройнинг хазиналарида топилган олтину кумушни ва ашёларни тортиб олди. Булардан ташқари, асирларни ҳам олиб, Самарияга қайтиб кетди.
Выбор основного перевода