Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил шоҳи Ёҳўш ҳукмронлигининг иккинчи йилида Эмозиё Яҳудо шоҳи бўлди. Эмозиё Йўшнинг ўғли эди. Эмозиё шоҳ бўлганда, йигирма беш ёшда эди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил ҳукмронлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёҳуваддон эди. Эмозиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилса ҳам, бобоси Довуд каби эмасди. У ҳар қандай ишни отаси Йўш каби қилди. Шу боисдан саждагоҳлар ҳамон йўқ қилинмаган, халқ у ерларда ҳали ҳам қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди. Эмозиё ўз шоҳлигини мустаҳкамлаб олгандан кейин, отасини ўлдирган аъёнларни йўқ қилди. Бироқ Мусонинг Таврот китобида ёзилганига кўра, қотилларнинг болаларини ўлдирмади, чунки Эгамиз: “Оталар фарзандларининг гуноҳи учун ўлдирилмасин, фарзандлар оталарининг гуноҳи учун ўлдирилмасин, ҳар ким ўзининг гуноҳи учунгина жазолансин”, деб амр қилган эди.
Выбор основного перевода