Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар Яҳудога бостириб келиб, шоҳ саройидаги ҳамма бойликларни, шоҳнинг ўғилларини ва хотинларини олиб кетдилар. Шоҳнинг Охозиёдан бошқа ўғли қолмади. Охозиё шоҳнинг кенжа ўғли эди. Араблар босқинчилик сафари давомида Ёҳурамнинг кенжа ўғли Охозиёдан бошқа ҳамма ўғилларини қатл қилган эдилар. Шунинг учун Қуддус аҳолиси Охозиёни ўзларига шоҳ қилишди. Шундай қилиб, халқ бориб, шох–шаббалар олиб келди ва ўзлари учун чайлалар ясашди. Улар чайлаларни уйларининг томларида, ҳовлиларида, Худонинг уйи ҳовлисида, Сув дарвозаси ёнидаги майдонда, Эфрайим дарвозаси ёнидаги майдонда ясадилар.
Выбор основного перевода