Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроилнинг ҳамма қабилаларидан Эгамизга чин юракдан интилганлар эса левилар ва руҳонийларга эргашиб, Қуддусга келдилар. Улар Қуддусда ота–боболарининг Худоси — Эгамизга қурбонлик қилишарди. Ўша куни ўзлари олиб келган ўлжалардан 700 та буқа ва 7000 та қўйни Эгамизга қурбонлик қилдилар. Осо лашкари билан уларни Гароргача қувиб борди. Ҳабашистонликларнинг бирортаси ҳам қочиб қутула олмади. Уларнинг ҳаммаси Эгамизнинг ва Унинг лашкари олдида қирилиб кетди. Яҳудо лашкари кўп миқдорда ўлжа олиб қайтди. Гарор атрофидаги шаҳарларда яшайдиган халқ юз берган воқеани эшитиб, Эгамиздан қўрқиб қолган эди. Шу сабабдан Яҳудо лашкари ўша шаҳарларнинг ҳаммасини мағлуб қилиб, талон–тарож қилди, у ердан мўл ўлжа олиб кетди. Улар чўпонларнинг чодирларига ҳам ҳужум қилиб, кўп миқдорда қўй, эчки, туяларни олдилар. Сўнгра Қуддусга қайтиб кетдилар.
Выбор основного перевода