Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Осо Яҳудо халқига айтди: “Келинглар, шаҳарларни деворлар билан ўрайлик, миноралар қурайлик, тамбаланадиган дарвозалар ўрнатиб, шаҳарларни мустаҳкамлайлик. Биз Эгамиз Худога итоат қилганимиз учун, бу юрт ҳали ҳам бизники. Худо бизга ҳар тарафдан осойишталик ато қилган.” Шундай қилиб, улар қурилиш қилдилар, ҳузур–ҳаловатга етишдилар. Озариё Осонинг ҳузурига бориб деди: — Эй шоҳ Осо! Эй Яҳудо ва Бенямин халқи! Гапимга қулоқ солинглар. Сизлар Эгамиз билан бўлар экансиз, У ҳам сизлар билан бирга бўлади. Агар сизлар Эгамизни изласангизлар, Уни топасизлар. Агар Уни тарк этсангизлар, У ҳам сизларни тарк этади.
Выбор основного перевода