Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Осо саждагоҳларни йўқ қила олмаган бўлса–да, умр бўйи Эгамизга содиқ қолди. Ёҳушафат отаси Осонинг йўлидан юрди. Йўлдан озмай, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Лекин саждагоҳларни йўқ қилиб ташламади. Халқ ҳамон ўша жойларда қурбонлик қилиб, тутатқи тутатарди. У бегона худоларга аталган қурбонгоҳларни ва саждагоҳларни йўқ қилди, бутсимон тошларни парчалаб ташлади, Ашеранинг устунларини кесди. У Яҳудонинг ҳамма шаҳарларидан саждагоҳларни ва тутатқи қурбонгоҳларини йўқотди. Унинг ҳукмронлиги даврида шоҳликда тинчлик, осойишталик бўлди. Иккови ҳам Худо олдида солиҳ бўлиб, Эгамизнинг амру фармонларига беками–кўст риоя қилишарди.
Выбор основного перевода