Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бувиси Махо Ашеранинг макруҳ тасвирини ясаттирган эди, шунинг учун Осо бувисини маликалик мартабасидан маҳрум қилди. У бувиси ясаттирган бутни қўпориб ташлаб, Қидрон сойлигида ёқиб юборди. Осо саждагоҳларни йўқ қила олмаган бўлса–да, умр бўйи Эгамизга содиқ қолди. Отаси ва ўзи Худога атаб назр этган олтину кумушларни, идишларни Эгамизнинг уйига олиб келди. Сизлар уларнинг қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини майдалаб ташланглар, Ашерага аталган устунларни кесиб ташланглар. Осо Эгаси Худонинг олдида яхши ва тўғри ишлар қилди. У бегона худоларга аталган қурбонгоҳларни ва саждагоҳларни йўқ қилди, бутсимон тошларни парчалаб ташлади, Ашеранинг устунларини кесди. Осо Яҳудо халқига: “Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизга юз буринг, Унинг қонун ва амрларига риоя қилинг”, деб фармон берди. У Яҳудонинг ҳамма шаҳарларидан саждагоҳларни ва тутатқи қурбонгоҳларини йўқотди. Унинг ҳукмронлиги даврида шоҳликда тинчлик, осойишталик бўлди. Юртда тинчлик ҳукмрон бўлган пайтда, Осо Яҳудодаги шаҳарларни мустаҳкамлади. Эгамиз унга осойишталик ато қилгани учун ўша йиллари уруш бўлмади. Ёҳушафатнинг шоҳлиги тинчликдан баҳра топди, Худо уларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилди.
Выбор основного перевода