Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Душманларингизга қарши урушга борганингизда, отларни, араваларни, ўзингизникидан кўпроқ бўлган лашкарни кўрсаларингиз, улардан қўрқманглар. Чунки сизларни Мисрдан олиб чиққан Эгангиз Худо сизлар биландир. Эгамиз Мусога айтди: “Сенинг вақти–соатинг яқинлашиб қолди. Бу халқ эса борадиган юртда Менга бевафолик қилади, ўша юртнинг бегона худоларига сажда қилади. Улар Мени тарк этадилар, улар билан қилган аҳдимни бузадилар. Шунда уларга ғазабимни сочаман, уларни тарк этиб, юзимни ўгираман. Улар осон олинадиган ўлжадай бўлиб қолишади, кўп кулфат ва офатлар бошларига келган куни: «Худойимиз орамизда бўлмагани учун шу кулфатлар бошимизга тушмадимикин?!» дейишади. Энди Сулаймон ўғлим, отангнинг Худосини тан олгин, бутун онгинг билан сидқидилдан Унга хизмат қилгин. Зотан, Эгамиз ҳар бир инсоннинг юрагини синайди, нияту фикрларимизни У билади. Агар Уни изласанг, топасан. Агар Уни тарк этсанг, У ҳам сени абадий ташлаб кетади. Лекин бошларига оғир кулфат тушганда, улар Исроил халқининг Худосига — Эгамизга юз бурдилар, Уни изладилар, шунда топдилар. Худонинг Руҳи руҳоний Ёҳайидонинг ўғли Закариёни қамраб олди. Закариё халқнинг олдида туриб, шундай деб айтди: — Худо шундай демоқда: “Нимага сизлар Менинг амрларимга итоат этмаяпсизлар? Шунинг учун роҳат–фароғатга эришолмайсизлар. Сизлар Мен, Эгангизни тарк этганларингиз учун, Мен ҳам сизларни тарк этаман.” Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг! Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар. Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади. Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни гуноҳдан тозаланглар! Бир вақтнинг ўзида ҳам Худога, ҳам дунёга кўнгил боғлаганлар, қалбингизни покланглар!
Выбор основного перевода