Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сенга амр этганимдай, етти кун давомида ҳар куни Ҳорун ва унинг ўғиллари учун руҳонийликка тайинланиш маросимини такрорла. Левилар ҳатто ўз яйловларини ва мулкларини ташлаб, Яҳудо ва Қуддусга келган эдилар. Чунки Исроил шоҳи Ерибом ва унинг ўғиллари левиларга Эгамизнинг руҳонийлари сифатида хизмат қилишга йўл қўймаган эдилар. Ерибом саждагоҳларда хизмат қилиш учун ўз руҳонийларини тайинлади. Улар Ерибом ясаттирган олтин бузоқларга ва эчки жинларга топинар эдилар. Бирон халқ ўз худоларидан воз кечганмикан?! Худолари ҳақиқий бўлмаса–да, улардан юз ўгирганмикан?! Менинг халқим эса ўз улуғвор Худосидан воз кечди, Қадрсиз бутларга Мени алмаштирди. Эгамиз шундай дейди: “Эй Қуддус, Сени қандай қилиб кечираман?! Фарзандларинг Мени тарк этдилар–ку! Улар Худо бўлмаган бутларнинг номини ўртага қўйиб онт ичдилар. Мен уларнинг эҳтиёжларини қондирар эдим, Улар эса зино қилаверар эдилар, Фоҳишаларнинг уйига тўдалашиб борар эдилар. Бутни Исроиллик ҳунарманд ясаган–ку, Бут Худо эмас! Самария шаҳрининг бузоғи парчаланиб ташланади.
Выбор основного перевода