Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша пайтда Бенямин қабиласидан Шеба деган ярамас бир одам шу ерда — Гилгалда эди. У Бихри деганнинг ўғли эди. Шеба бурғу чалиб, шундай хитоб қилди: “Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ, Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ! Эй Исроил эрлари, ҳамма ўз уйига қайтсин!” Шоҳ Рахабом Қуддусда ҳукмронлик қилиб, кучайиб бораверди. У тахтга ўтирган пайтда қирқ бир ёшда эди. Унинг онаси Оммонлик бўлиб, исми Намах эди. Рахабом Қуддусда ўн етти йил шоҳлик қилди. Эгамиз ҳамма Исроил қабилаларининг шаҳарлари орасидан Қуддус шаҳрини Ўзига сажда қилишлари учун танлаб олган эди.
Выбор основного перевода