Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Дон назрингизнинг ҳаммасига туз қўшинг. Зотан, туз Худойингиз сизлар билан тузган аҳдни билдиради. Шундай экан, бирорта назрингиз тузсиз бўлмасин. Исроил халқи Менга келтирадиган эҳсонларнинг ҳаммасини Мен сенга ва ўғил–қизларингга доимий улуш қилиб бераман. Бу сен ва сенинг наслинг билан Менинг ўртамдаги қатъий аҳддир.” Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини, пушти камарингдан бино бўлган фарзандингни шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман. Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан. Хонадонинг ва шоҳлигинг Менинг олдимда абадий туради, тахтинг то абад мустаҳкам бўлади.»” Биламан, Сенинг содиқ севгинг то абад мустаҳкамдир, Сенинг садоқатинг самолардай барқарордир. Сен шундай дединг: “Ўзим танлаганим билан аҳд қилганман. Ҳа, қулим Довудга қасамёд қилганман:
Выбор основного перевода