Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Карнайни Ҳоруннинг ўғиллари, руҳонийлар чалишлари лозим. Бу амр сизлар учун ва сизларнинг авлодларингиз учун доимий қонун–қоидадир. Юртингизга бостириб келган душманга қарши жангга отланаётганингизда, хатардан дарак бериб карнайларни чалинглар. Шунда Мен, Эгангиз Худо, сизларга ёрдам бериб, сизларни душманларингиз қўлидан халос қиламан. Лекин Мусо: — Нима учун Эгамизнинг амрига яна итоатсизлик қиляпсизлар? — деди. — Бу билан ҳеч нарсага эришолмайсизлар–ку! Эгамиз Худонинг Ўзи сизлар билан урушга боради! Сизлар учун душманларингизга қарши жанг қилади, сизларга ғалаба беради!” Ҳа, Худо доно ва қудратлидир, Ким Худога қарши чиқиб, Ундан устун бўлган?! Агар Худодан бўлса, сизлар уларни мағлуб қила олмайсизлар. Яна ўзларингиз Худога қарши жанг қилаётган бўлиб қолманглар.
Выбор основного перевода