Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Довуд қалъани эгаллаб, бу ерни “Довуд қалъаси” деб атади. У Қуддуснинг шарқ томонидаги Миллодан бошлаб, бутун шаҳар атрофини девор билан ўраб мустаҳкамлади. “Эгамиз Ўзининг Сандиғи учун Обидадомнинг бутун хонадонига, унга қарашли ҳамма нарсага марҳамат қилди”, деб шоҳ Довудга хабар етказишди. Шундай қилиб, Довуд бориб, Обидадомнинг уйидан Худонинг Сандиғини ўз қалъасига катта тантана билан олиб келди. Улар Эгамизнинг Сандиғини Довуд қалъасига олиб киришаётганда, Шоулнинг қизи Михал деразадан қараб турган эди. У Эгамизнинг олдида сакраб ўйнаётган шоҳ Довудни кўрди–ю, ўз кўнглида уни паст кўрди. Ниҳоят, Довуд оламдан ўтиб, Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Шундан сўнг Сулаймон Эгамизнинг Аҳд сандиғини Довуд қалъасидан — Сиондан Эгамизнинг уйига олиб келмоқчи бўлди. Шу мақсадда у Исроил оқсоқолларини, ҳамма қабила йўлбошчиларини, Исроил халқи уруғбошиларини Қуддус шаҳрига чақиртирди. Ерибом Сулаймонга қарши бош кўтарганининг сабаби қуйидагича эди: Сулаймон Қуддуснинг шарқ томонидаги Миллони мустаҳкамлаб, отаси Довуд қалъасининг деворларини тузаттираётганда, Ҳизқиё қатъият билан ишга киришиб, бузилган деворни қурдирди, девор устига миноралар ўрнатди. Шаҳар деворининг ташқарисидан яна бир девор кўтартирди. Шунингдек, Довуд қалъасининг шарқ томонидаги Миллони тузаттирди, кўплаб қурол–аслаҳа ва қалқонлар ясаттирди.
Выбор основного перевода