Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ Довуд билан ҳамма Исроил сипоҳлари Қуддусга юриш қилдилар. Ўша даврда Қуддус шаҳри Ёбус деб аталган бўлиб, у ернинг ўтроқ халқи Ёбус халқи деб аталар эди. Ёбус аҳолиси Довудга: “Сен бу ерга кира олмайсан”, деди. Аммо Довуд Сион қалъасига бостириб кириб, қалъани эгаллади. Кейинчалик бу қалъага “Довуд қалъаси” деб ном берилди. Довуд: “Кимки Ёбусларга биринчи бўлиб ҳужум қилса, у лашкарбоши бўлади”, деб айтган эди. Зеруя ўғли Йўаб биринчи бўлиб ҳужум қилди ва лашкарбоши бўлди. Довуд қалъада яшай бошлади. Шунинг учун бу жой “Довуд қалъаси” деб ном олди. Довуд Қуддуснинг шарқ томонидаги Миллодан бошлаб, бутун шаҳар атрофини девор билан ўраб мустаҳкамлади. Йўаб эса шаҳарнинг қолган жойларини тузатди. Довуд тобора кучайиб борарди, чунки Сарвари Олам унга ёр эди. Аммо Яҳудо қабиласи Ёбус халқини Қуддусдан ҳайдаб чиқара олмади. Бугунгача Ёбус халқи Яҳудо халқи билан бирга Қуддусда яшайди. Кейин Яҳудо қабиласи Қуддусга ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди. Улар у ердагиларни қиличдан ўтказиб, шаҳарга ўт қўйишди. Бенямин қабиласи эса Қуддусда истиқомат қилган Ёбус халқини ҳайдаб чиқармади. Шу сабабдан Ёбус халқи бугунга қадар Қуддусда, Бенямин авлодлари орасида яшаб келмоқда. Леви кўнмай йўлга тушди. Хотини ва хуржун ортилган бир жуфт эшаги билан йўл юриб Ёбус шаҳрига, яъни Қуддусга етиб олди. Улар Ёбусга яқинлашганларида кеч кириб қолганди. Хизматкор хўжайинига деди: “Келинг, Ёбус халқининг шаҳрига кириб, у ерда тунаб қолайлик.”
Выбор основного перевода