Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тайинланган шоҳ хотинларни кўпайтирмасин, акс ҳолда, Эгамиздан юраги совийди. Ўзи учун кўп миқдорда олтин ва кумушни йиғмасин. Довуднинг Хевронда туғилган ўғиллари қуйидагилардир: тўнғичи — Омнўн. Омнўннинг онаси Йизриллик Охинавам эди. Иккинчиси — Дониёр. Дониёрнинг онаси Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл эди. Учинчиси — Абсалом. Абсаломнинг онаси Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Махо эди. Тўртинчиси — Одониё. Одониёнинг онаси Хаггит эди. Бешинчиси — Шафатиё. Шафатиёнинг онаси Обида эди. Олтинчиси — Йитром. Йитромнинг онаси Эглах эди. Довуднинг бу ўғиллари Хевронда туғилган эдилар. Бу ўғилларидан ташқари, Довудга канизаклар ҳам ўғиллар туғиб берган эди. Довуднинг Тамара деган қизи ҳам бор эди.
Выбор основного перевода