Довуднинг Қуддусда туғилган ўғиллари эса қуйидагилардир: Шаммува, Шўвав, Натан ва Сулаймон. Бу тўртала ўғилни Довудга Омиёлнинг қизи Ботшева туғиб берган.
Довуднинг яна тўққизта ўғли бўлиб, ўғилларининг исмлари қуйидагича эди: Йибхар, Элишува, Элфалат,
Нўгах, Нафах, Ёфия,
Элишама, Элёдах ва Элифалет.
Довуд хотини Ботшевага тасалли берди, қўйнига кириб, у билан қовушди. Ботшева бир ўғил туғди. Довуд болага Сулаймон деб исм қўйди. Эгамиз ҳам болани яхши кўриб суйди
Элияқим — Малиёнинг ўғли, Малиё — Маннонинг ўғли, Манно — Маттатонинг ўғли, Маттато — Натаннинг ўғли, Натан Довуднинг ўғли эди.