Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тир шоҳи Хирам Довуд ҳузурига элчилар юборди. Улар билан Довудга саройининг қурилиши учун садр ёғочларини жўнатди, тош терувчилар ва дурадгорларни йўллади. Довуд энди билдики, Эгамиз уни Исроил устидан шоҳ қилиб тайинлаган экан, Ўз халқининг ҳақи–ҳурмати учун унинг шоҳлигини ниҳоятда юксалтирган экан. Довуд Қуддусда яна хотинлар олди, улар Довудга янада кўп ўғил–қизлар туғиб беришди. Довуднинг Қуддусда туғилган фарзандлари қуйидагилар эди: Шаммува, Шўвав, Натан, Сулаймон, Йибхар, Элишува, Элфалат, Нўгах, Нафах, Ёфия, Элишама, Элёдах ва Элифалет. Филистлар: “Довудга мой суртилибди. У бутун Исроил халқи устидан шоҳ бўлибди” деган хабарни эшитишди. Шундан кейин барча Филист лашкари Довудни қидириб жангга отландилар. Бундан хабар топган Довуд ҳам ўз лашкари билан уларга қарши жангга отланди. Филистлар келиб, Рафа водийсини талон–тарож қила бошладилар. Довуд Худодан: — Филистларга ҳужум қилайми? Уларни қўлимга берасанми? — деб сўради. — Ҳужум қил! — деб жавоб берди Эгамиз Довудга. — Уларни қўлингга бераман. Шундай қилиб, Довуд Баал–Перазимга бориб, у ерда Филистларни тор–мор қилди. Кейин шундай деди: — Сув тўғондан тошиб, далани босгани сингари, Худо ғанимларимни босиб, менинг қўлим билан уларни улоқтириб юборди. Шу сабабдан бу ерга “Баал–Перазим” деган ном берилди. Филистлар ўша ерда худоларининг тасвирларини ташлаб қочган эдилар, Довуд уларни ёндириб юборишни буюрди. Кўп ўтмай Филистлар водийга қайтиб келиб, у ерларни яна талон–тарож қила бошладилар. Довуд тағин Худонинг хоҳиш–иродасини сўради. Худо эса унга шундай жавоб берди: — Сен уларнинг олд томонидан ҳужум қилма. Уларни айланиб ўтгин–да, мумиё дарахтлари томондан яқинлашиб бор. Мумиё дарахтлари тепасида Менинг қадамим товушларини эшитганинг заҳоти уларга ҳужум қил. Ўшанда Мен Филист лашкарини йўқ қилиш учун сенинг қаршингдан чиққан бўламан. Довуд Худо амр берганидай қилиб, Гивондан Гезер шаҳригача бўлган жойларда Филистлар лашкарини тор–мор қилди. Тир шоҳи Хирам: “Сулаймонни отасининг ўрнига мой суртиб шоҳ қилиб кўтаришибди” деган хабарни эшитгач, аъёнларини унинг ҳузурига жўнатди. Хирам Довудни доимо ўзига дўст деб биларди.
Выбор основного перевода