Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Отасига хиёнат қилиб, етмишта ака–укасини ўлдирган Абумалекни Худо шу йўсинда жазолаган эди. Шунингдек, Шакамликларнинг ҳам қилган қабиҳликлари учун таъзирини берган эди. Улар Гидўн ўғли Йўтомнинг қарғишига йўлиқдилар. Шоул хонадони билан Довуд хонадони ўртасидаги уруш узоқ давом этди. Шоулнинг хонадони заифлашган сари, Довуднинг хонадони кучайиб бораверди. Довуд шоҳлиги пайтида уч йил муттасил очарчилик ҳукм сурди. Довуд Эгамиздан шу ҳақда сўраган эди, Эгамиз шундай жавоб берди: “Қон тўккан Шоул ва унинг хонадони бу очарчиликка сабабчи, чунки Шоул Гивонликларни қирган эди.” Шундан сўнг шоҳ Гивонликларни чақиртириб келди ва улар билан гаплашди. Гивонликлар Исроил қавмларидан бўлмай, Амор халқларининг қолган–қутгани эди. Исроил халқи Гивонликларга, сизларни тирик қолдирамиз, деб онт ичишган эди. Шунга қарамай, Шоул уларни қириб ташлашга ҳаракат қилган, чунки у бутун юртни Исроил ва Яҳудо халқи назорат қилишини истаганди. Хуллас, Довуд: — Сизлар учун нима қилай? — деб сўради Гивонликлардан. — Эгамнинг халқини дуо қилишингиз учун бу гуноҳни қандай ювсам бўлади? Гивонликлар унга: — Бизга Шоул ва унинг хонадонидан олтин ҳам, кумуш ҳам керак эмас, Исроил халқидан бирортасини ўлдириш ниятимиз ҳам йўқ, — деб жавоб беришди. — Нима истасангиз, бажо қиламан, — деди Довуд. Шундан сўнг Гивонликлар айтишди: — Шоул бизни Исроил юртида яшамасин деб, қириб ташлашни ва бизни йўқотишни мақсад қилиб қўйган эди. Шунинг учун Шоулнинг ўғилларидан еттитаси бизга берилсин. Биз уларни Гивонда, айнан Эгамиз танлаб олган Шоулнинг шаҳрида, Эгамизнинг ҳузурида ўлдирамиз. Жасадларини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқамиз. — Сизларга бераман уларни, — деди шоҳ. Довуд Шоулнинг набираси — Йўнатаннинг ўғли Мефибоситга раҳм қилиб, уни Гивонликларга бермади. Довуд билан Йўнатан Эгамизнинг номини ўртага қўйиб бир–бирига қасамёд қилишган эди. Шоулга Оё қизи Ризпа Орманах ва Мофибасет деган икки ўғил туғиб берган эди. Довуд Шоулнинг ўша иккала ўғлини олди. Шоулнинг қизи Мерав Махлалик Борзулай ўғли Одриёлдан бешта ўғил кўрган эди. Довуд ўша ўғилларнинг ҳаммасини Гивонликларнинг қўлига берди. Гивонликлар еттовини тоғда — Эгамизнинг олдида ўлдириб, жасадларини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқишди. Еттови ҳам бирга жон берган эди. Улар ўлдирилганда, ўрим–йиғим энди бошланган, арпа ўримининг илк кунлари эди. Эгамиз унинг қонини ўзининг бошига етказсин. У отам Довудга билдирмасдан, иккита солиҳ, ўзига қараганда яхши инсонни ўлдирган эди. Улардан бири Исроил лашкарбошиси Нар ўғли Абнур, иккинчиси эса Яҳудо лашкарбошиси Этер ўғли Эмоса эди. Икковининг қони то абад Йўабнинг гарданида, унинг насли гарданида қолсин. Эгамиз Довудни, унинг наслини, хонадонини ва тож–тахтини то абад саломат қилсин!
Выбор основного перевода