Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Обигайл вақтни бой бермай, икки юзта нон, икки меш шароб, бешта қўйнинг пиширилган гўштини, икки тоғора қовурилган буғдой, юз ҳовуч майиз ва икки юз ҳовуч анжир қоқини олиб эшакларга юклади. Шоул хонадонида Зибах деган бир хизматкор бор эди. Уни Довуднинг ҳузурига чақириб келишди. — Сен Зибахмисан? — деб сўради шоҳ. — Ҳа, жаноби олийлари, менман, — деди Зибах. — Шоул хонадонидан бирорта одам қолганми? — деб сўради шоҳ. — Унга Худонинг марҳаматини кўрсатайин. — Йўнатаннинг бир ўғли бор, унинг иккала оёғи ҳам майиб, — деди Зибах. — Қаерда у? — сўради шоҳ. — Лўдаворда, Омиёл ўғли Мохирнинг уйида, — деди Зибах. Шоҳ Довуд Лўдавордаги Мохирнинг уйидан Мефибоситни ўз ҳузурига чақиртирди. Шоулнинг набираси Мефибосит Йўнатаннинг ўғли эди. Мефибосит Довуднинг ҳузурига келиб, мук тушиб таъзим қилди. — Мефибосит! — деди Довуд. — Қулингиз шу ерда, — деб жавоб берди Мефибосит. Довуд унга деди: — Қўрқма, отанг Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати учун сенга яхшилик қилай. Бобонг Шоулнинг ҳамма ерларини сенга қайтариб бераман. Ўзинг эса ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейсан. Мефибосит таъзим қилиб: — Мен, қулингиз, ким бўлибманки, ўлик итга ўхшаган мендек бир кимсага яхшилик қиляпсиз? — деди. Сўнг шоҳ Довуд Шоулнинг хизматкори Зибахни чақиртирди: — Илгари Шоулга ва унинг хонадонига нима тегишли бўлса, ҳаммасини хўжайинингнинг набираси Мефибоситга бердим, — деди Довуд унга. — Мефибосит учун сен ўғилларинг ва қулларинг билан бирга ерга ишлов бериб, ҳосил олинглар, токи хўжайинингнинг набираси эҳтиёжига яраша озиқ–овқат билан таъминлансин. Хўжайинингнинг набираси Мефибосит ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейди. Зибахнинг ўн беш ўғли ва йигирмата қули бор эди. Шунда Зибах шоҳга: — Жаноби олийлари бу қулига нима буюрган бўлсалар, ҳаммасини ижро этарман, — деди. Мефибосит, худди шоҳ фарзандларининг биридай, шоҳ дастурхонидан таом ейдиган бўлди. Мефибоситнинг Миха деган ёшгина ўғли ҳам бор эди. Зибах хонадонида яшаганларнинг ҳаммаси Мефибоситнинг хизматкори бўлди. Мефибосит Қуддусда истиқомат қилиб қолди ва доим шоҳ дастурхонидан таом еди. Унинг иккала оёғи ҳам чўлоқ эди. Довуд Зайтун тоғининг тепасига, Худога сажда қилинадиган жойга чиқиб борганда, у ерда Довудни Орух уруғидан бўлган Хушай кутиб олди. Хушай аянчли аҳволда бўлиб, қайғудан кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган эди.
Выбор основного перевода