Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг шоҳ Довуд Шоулнинг хизматкори Зибахни чақиртирди: — Илгари Шоулга ва унинг хонадонига нима тегишли бўлса, ҳаммасини хўжайинингнинг набираси Мефибоситга бердим, — деди Довуд унга. — Мефибосит учун сен ўғилларинг ва қулларинг билан бирга ерга ишлов бериб, ҳосил олинглар, токи хўжайинингнинг набираси эҳтиёжига яраша озиқ–овқат билан таъминлансин. Хўжайинингнинг набираси Мефибосит ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейди. Зибахнинг ўн беш ўғли ва йигирмата қули бор эди. Шунда Зибах шоҳга: Мефибосит шундай жавоб берди: — Эй шоҳ ҳазратлари, мен, қулингиз, чўлоқ бўлганим учун қулим Зибахга: “Эшакни эгарла, мен эшакка миниб шоҳ билан бирга кетаман”, деган эдим. Лекин у мени алдади, шоҳ ҳазратларининг олдида мен, қулингизнинг юзини қора қилди. Аммо сиз, шоҳ ҳазратлари, Худонинг фариштасидайсиз. Сизга нима маъқул келса, шуни қилинг.
Выбор основного перевода