Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эри йўл бўйи йиғлай–йиғлай Бохурим шаҳригача Михалга эргашиб борди. Кейин Абнур унга: — Орқангга қайт! — деди. Палти қайтиб кетди. Абнур Исроил оқсоқолларига шундай хабар жўнатди: — Сизлар анчадан бери, Довуд бизга шоҳ бўлсин, деб орзу қилиб келардингизлар. Энди ҳаракат қилинглар. Чунки Эгамиз Довуд тўғрисида гапириб: “Халқим Исроилни қулим Довуд орқали Филистларнинг ва жамики ғанимларининг қўлидан қутқараман”, деган. Бенямин қабиласидан Гера ўғли Шимах ҳам шу ерда эди. У шоҳ Довудни кутиб олиш учун шошилганича Бохурим шаҳридан Яҳудо одамлари билан бирга дарё бўйига етиб келди. Унинг ёнида Бенямин қабиласидан минг киши бор эди. Шоул хонадонининг хизматкори Зибах ҳам ўн беш ўғлини ва йигирмата қулини эргаштириб келди. Улар дарё бўйига тезда шоҳдан олдин етиб келишди. “Шоҳ хонадонини дарёдан олиб ўтайлик, шоҳнинг ҳамма хоҳишини бажо келтирайлик”, деб улар хизмат қилишди. Шоҳ Иордан дарёсини энди кечиб ўтмоқчи бўлиб турган эди, Шимах ўзини шоҳнинг оёқлари остига ташлади–да, унга ёлворди: — Шоҳ ҳазратлари гуноҳимдан ўтсинлар! Қуддусдан чиққан кунингизда мен қилган гуноҳни эсламасинлар, хаёлларига келтирмасинлар, шоҳ ҳазратлари! Чунки мен, қулингиз, ўз гуноҳимни биламан. Мана, шоҳ ҳазратларини кутиб олиш учун бугун жамики Исроилдаги одамлардан биринчи бўлиб мен келдим. Шунда Зеруя ўғли Абушай: — Наҳотки Эгам мой суртиб танлаган шоҳни ҳақорат қилгани учун Шимах ўлдирилмаса?! — деди. — Эй Зеруя ўғиллари! — деди Довуд. — Ким сизларнинг фикрингизни сўради? Менга ақл ўргатмоқчимисизлар? Шу топда Исроил шоҳи эканимни ўзим билмайманми? Исроилда шу бугун бирорта одамнинг қони тўкилмайди! Сўнг Довуд Шимахга: — Ўлмайсан! — деб онт ичди. Эсингда бўлсин: ёнингда Бенямин қабиласидан Бохуримлик Гера ўғли Шимах ҳам бор. Моханайимга қочиб ўтаётганимда, у мени ёмон қарғаган эди. Лекин кейинроқ у мени кутиб олиш учун Иордан дарёси бўйига чиқди. Мен Эгамиз номи билан онт ичиб, унга: “Сени ўлдирмайман”, деган эдим. Шундан сўнг шоҳ одам юбориб, Шимахни чақиртириб келди ва унга шундай деди: — Қуддусда ўзингга бир уй қур ва ўша ерда ўтир. У ердан ҳеч қаерга чиқма. Шуни билиб қўйки, ўша ердан чиқиб, Қидрон сойлигидан ўтсанг, ўша куниёқ ўлиминг муқаррардир. Ўзингнинг бошингни ўзинг ейсан. — Хўп бўлади, шоҳ ҳазратлари, гапингиз тўғри, — деди Шимах шоҳга. — Нима буюрсалар, мен, қулингиз, бажо айларман. Шундай қилиб, Шимах узоқ вақт Қуддусда яшаб қолди. Лекин орадан уч йил ўтиб, бир воқеа юз берди: Шимахнинг икки қули Гат шоҳи Охишнинг ёнига қочиб кетди. Шоҳ Охиш Махо деганнинг ўғли эди. Шимахга: “Қулларинг Гатда экан”, деб хабар бердилар. Шимах эшагини эгарлади ва қулларини излаб Гатга — Охиш ҳузурига йўл олди. У ерга бориб, қулларини қайтариб олиб келди. Шундан кейин Сулаймонга: “Шимах Қуддусдан Гатга бориб, яна қайтиб келибди”, деб хабар бердилар. Шоҳ Шимахни чақиртириб келиб, унга шундай деди: — Сенга: “Билиб қўй, Қуддусдан чиқиб, бирор ерга борган кунингоқ ўлишинг муқаррар”, деб Эгамиз номи билан онт ичдириб, қаттиқ огоҳлантирмаганмидим?! Сен эса: “Хўп бўлади! Гапингиз тўғри” деган эдинг. Нега Эгамизга ичган онтингга ва менинг амримга итоат қилмадинг? Шоҳ яна Шимахга айтди: — Отам Довудга қилган ёмонликларингни ўзинг биласан, юрагингда муҳрланиб қолган. Қилган ёмонликларинг учун сенга Эгамиздан қайтсин! Шоҳ Сулаймон эса Эгамизнинг марҳаматидан баҳраманд бўлсин, Довуднинг тож–тахти Эгамизнинг олдида то абад мустаҳкам турсин! Сўнг шоҳ Сулаймон Бинаёга амр берди, у чиқибоқ, Шимахни ўлдирди. Шундай қилиб, Сулаймоннинг шоҳлиги хавф–хатардан холи бўлиб, мустаҳкамланди.
Выбор основного перевода