Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зеруянинг уч ўғли — Йўаб, Абушай ва Осойил ҳам ўша куни у ерда эдилар. Осойил, худди кийикка ўхшаб, жуда чопағон эди. — Эй Зеруя ўғиллари! — деди Довуд. — Ким сизларнинг фикрингизни сўради? Менга ақл ўргатмоқчимисизлар? Шу топда Исроил шоҳи эканимни ўзим билмайманми? Исроилда шу бугун бирорта одамнинг қони тўкилмайди! Қолаверса, бизни Эгангизнинг хоҳишисиз бу юртни вайрон қилишга келган, деб ўйлайсизларми? Эгангизнинг Ўзи бизга: «Ўша жойга бориб, у ерни вайрон қилинглар», деб амр берган–ку!” У олиб қўяман, деса, ким тўхтата олади?! Ким Ундан: «Нима қиляпсан?» деб сўрай олади?! Раббийнинг ижозатисиз, Ҳеч кимнинг буйруғи бажо бўлмас. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Худойи Таолонинг амрисиз содир бўлмас. У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади. Фақат одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди. Эй инсон, сен ким бўлибсанки, Худога гап қайтарсанг?! Яратилган нарса яратувчисидан: “Нима учун мени бундай қилиб яратдинг?” деб сўрайдими?!
Выбор основного перевода