Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эшитинг, эй оқ хачир минганлар, Қимматбаҳо эгарларда ўтирганлар! Эй йўлда яёв юрганлар! Унинг ўттизта ўғли бор эди. Улар ўттизта эшакни минишар ва Гилад ўлкасидаги ўттизта шаҳарга эгалик қилишарди. Бу шаҳарлар бугунга қадар Ёвир шаҳарлари деб аталади. Довуд Моханайимга борганда, уни бир неча одам кутиб турарди. Улар Оммонларнинг Рабба шаҳридан Нахош ўғли Шўви, Лўдавор шаҳридан Омиёл ўғли Мохир ва Рўғолим шаҳридан Гиладлик Борзулай эдилар. Улар, одамлар чўлда толиққан, оч қолиб, чанқагандир, деб Довуд билан унинг одамларига кўрпа–тўшаклар, косалар, сопол идиш–товоқлар, буғдой, арпа, кепакли ун, қовурилган дон, ловия, ясмиқ дони, асал, сузма, пишлоқ ва қўйлар олиб келишган эди.
Выбор основного перевода