Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз эса Шомуилга деди: — Унинг чиройи ва қоматдорлигига қарама. Мен уни рад этдим, чунки Мен инсонлардай эмасман. Инсонлар ташқи кўринишига қарайди, Мен эса дилига қарайман. Сен осмондан — масканингдан туриб қулоқ сол ва уларнинг гуноҳидан ўт. Ҳар бирининг тутган йўлига қара, хизматига яраша бер, токи Сен Ўзинг ота–боболаримизга берган юртда умрларининг охиригача Сендан қўрқиб яшасинлар. Зотан, жамики инсон боласининг кўнглидагини ёлғиз Сен биласан, холос. Ҳозиргидай, Унинг фармонлари бўйича юрмоқ учун, амрларига риоя этмоқ учун чин юракдан Эгамиз Худога боғланинглар.” Эй Худойим! Биламан, Сен юракни синайсан, солиҳ одамдан хушнуд бўласан. Мана шу назрларни мен Сенга чин дилдан, кўнглимдан чиқариб бердим. Ҳозир эса шу ерда турган халқинг ҳам назрларини Сенга хурсандчилик билан атаганини кўрдим. Эй ота–боболаримиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгамиз! Халқингнинг юрагидаги бу нияту мақсадларини то абад сақла, уларнинг юрагини Ўзингга бур. Ўғлим Сулаймон Сенинг амрларингга, шартларингга ва қонунларингга риоя қила олиши учун ва мен ҳозирлигини кўриб қўйган Муқаддас кошонани қура олиши учун унга кучли истак ато қилгин.” Озариё Осонинг ҳузурига бориб деди: — Эй шоҳ Осо! Эй Яҳудо ва Бенямин халқи! Гапимга қулоқ солинглар. Сизлар Эгамиз билан бўлар экансиз, У ҳам сизлар билан бирга бўлади. Агар сизлар Эгамизни изласангизлар, Уни топасизлар. Агар Уни тарк этсангизлар, У ҳам сизларни тарк этади. Фосиқларнинг ёвузлиги барҳам топсин, Солиҳлар барқарор бўлсин. Онгу юракларни синагувчи Сенсан, Эй одил Худо! Ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин, Эгамизни тушунаман, деб мақтансин. Мен Эгангизман. Мен меҳр–шафқат кўрсатаман, ер юзида адолату ҳақиқат ила иш тутаман. Бундай қилишдан Мен завқланаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Эй Сарвари Олам, Сен адолат билан ҳукм қиласан, Инсоннинг юрагини, хаёлларини синайсан. Душманларимдан ўч олганингни кўрай, Даъвоимни Ўзинг ҳал қил! Аммо Мен, Эгангиз, одамнинг юрагини биламан, Унинг ўй–фикрларини текшираман. Қилмишига яраша жазолайман, Қилган ишига яраша тақдирлайман.” Эй Сарвари Олам, Сен солиҳ кишини синайсан, Одамнинг дилини, ўй–хаёлини биласан. Душманларимдан ўч олганингни кўрайин, Ахир, даъвоимни Сенга топширдим! Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар. Сўранг, сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади. Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади. Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни гуноҳдан тозаланглар! Бир вақтнинг ўзида ҳам Худога, ҳам дунёга кўнгил боғлаганлар, қалбингизни покланглар! Унинг издошларини ўлдираман. Онгларни ва юракларни билгувчи Мен эканлигимни шунда ҳамма жамоатлар билиб оладилар. Мен орангиздаги ҳар бир кишини ўз қилмишига яраша жазолайман.
Выбор основного перевода