Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тоза олтиндан Сандиқнинг қопқоғини ясат. Қопқоқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак бўлсин. Эҳтиёт бўл, ўша ҳамма буюмларни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатган намунага мувофиқ ясат. Эгамиз уйининг асосий хонаси олдида айвон бўлиб, айвоннинг узунлиги асосий хонанинг эни билан бир ўлчовда — 20 тирсак, эни 10 тирсак эди. Шунингдек, Довуд Эгамиз уйининг ҳовлилари ва атрофидаги хоналари, Худо уйининг хазиналари ва назр қилинган ҳадялар сақланадиган хоналари учун кўнглидаги ниятларини айтди. Сўнгра Довуд ўғли Сулаймонга шундай деди: — Буларнинг ҳаммасини мен Эгамнинг бошчилигида ёздим, лойиҳанинг икир–чикирларини Унинг Ўзи менга аён қилди. Дадил ва ботир бўл! Ишни бошла! Қўрқма, ваҳимага тушма! Парвардигор Эгамиз — менинг Худойим сен билан биргадир. Эгамизнинг уйидаги ишлар битмагунча, У сени ташлаб қўймайди, тарк этмайди.
Выбор основного перевода