Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ бир куни Натан пайғамбарга деди: — Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Худонинг Сандиғи эса чодирда турибди. Довуд ўз саройига ўрнашиб олгач, Натан пайғамбарга деди: — Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Эгамизнинг Аҳд сандиғи эса чодирда турибди. — Кўнглингда нима бўлса, шуни қилавер, Худо сен билан, — деди Натан. — Ўғлим! — деб гапини бошлади Довуд, — Мен Эгам Худога атаб бир уй қуриш ниятида эдим. Лекин Эгам менга шундай сўзини юборган эди: “Сен кўп жанг қилиб, кўп қон тўкдинг. Ер юзида, Менинг олдимда шу қадар кўп қон тўкканинг учун Менга атаб уйни сен қурмайсан. Аммо сендан бир ўғил туғилади. Ўғлинг тинчликсевар одам бўлади. Мен уни атрофдаги ҳамма ғанимлардан халос қилиб, тинчликка эриштираман. Унинг исми Сулаймон бўлади. Унинг ҳукмронлиги даврида Исроилга тинчлик, осойишталик ато қиламан. Менга атаб уйни ўша ўғлинг қуради. У Менга ўғил бўлади, Мен унга ота бўламан. Унинг Исроилдаги шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан.” Эгамиз Худони улуғланглар! Унинг пойига сажда қилинглар. Зеро, муқаддасдир У! “Эгамизнинг масканига борайлик, Унинг пойига сажда қилайлик”, дедик. Вой шўрим! Раббий ғазабланиб, Қиз Қуддусни зулмат билан қоплади, У Исроилнинг салобатини Осмондан ерга улоқтирди. Қаттиқ қаҳри келганда, Ўз пойандози бўлган Маъбадини эсга олмади. Худонинг марҳаматига сазовор бўлган Довуд: «Ёқубнинг Худосига маскан қуриб берай», деб Ундан изн сўради.
Выбор основного перевода