Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Яҳудо, сени мадҳ этар биродарларинг, Ғанимларинг гарданида бўлар қўлларинг. Сенга таъзим қилишар отангнинг ўғиллари. Яҳудо шернинг боласига ўхшар, Ўғлим, овдан қайтиб келдинг сен, Шердек чўкиб, чўзилиб ётарсан. Сени уйғотмоққа ким журъат этар?! Яҳудонинг қўлидан кетмас салтанат ҳассаси, Унинг наслида қолар салтанат тамғаси, Халқлар унга ўлпон келтирарлар, Унга итоат этиб таъзим қиларлар. Эгамиз Шомуилга айтди: — Сен қачонгача Шоулни деб ғамгин бўлиб юрасан?! Шоул Исроил шоҳи бўлмасин деб, уни Мен рад этдим. Қани, энди қўчқор шохини мой билан тўлдириб, йўлга отлан. Сени Байтлаҳмлик Эссайнинг уйига жўнатаман. Мен унинг ўғилларидан биттасини шоҳ қилиб танладим. — Қандай қилиб бораман?! Шоул эшитиб қолса, мени ўлдиради–ку! — деди Шомуил. — Ўзинг билан битта бузоқчани олгин–да: “Эгамизга қурбонлик қилгани келдим”, деб айт, — деди Эгамиз. — Эссайни қурбонликка таклиф қил. Ўшанда нима қилишинг кераклигини Мен сенга аён қиламан, Ўзим сенга кўрсатадиган одамнинг бошига Менинг номимдан мой суртиб, уни танлайсан. Шомуил, Эгамиз буюрганидай, Байтлаҳм шаҳрига кетди. Шаҳар оқсоқоллари уни қўрқиб кутиб олишди ва: — Тинчликми? — деб сўрашди. — Ҳа, тинчлик, — деди Шомуил. — Эгамизга қурбонлик қилгани келдим. Ўзларингизни покланглар, мен билан қурбонлик маросимига борасизлар. Сўнг Эссайни ва унинг ўғилларини ҳам поклаб қурбонлик маросимига таклиф қилди. Эссай ўғиллари билан келгач, Шомуил Элиёбни кўрди–ю: “Эгамиз олдида турган бу одам, шубҳасиз, Унинг мой суртиб танлаган одамидир”, деб ўйлади. Эгамиз эса Шомуилга деди: — Унинг чиройи ва қоматдорлигига қарама. Мен уни рад этдим, чунки Мен инсонлардай эмасман. Инсонлар ташқи кўринишига қарайди, Мен эса дилига қарайман. Сўнг Эссай бошқа ўғли Абунадавни чақириб, Шомуилнинг олдидан ўтказди. Лекин Шомуил: — Эгамиз буни ҳам танламади, — деди. Шундан сўнг Эссай Шаммохни Шомуилнинг олдидан ўтказди. Лекин у яна: — Эгамиз буни ҳам танламади, — деди. Шу тариқа Эссай еттала ўғлини Шомуилнинг олдидан ўтказди. Аммо Шомуил: — Эгамиз булардан бирортасини танлаб олмади, — деди. Ниҳоят Шомуил Эссайдан: — Ўғилларингнинг ҳаммаси шуларми? — деб сўради. — Яна энг кенжаси бор, қўй боқяпти, — деди Эссай. — Бирортасини жўнат, уни чақириб келсин, — деди Шомуил. — Ўша ўғлинг бу ерга келмагунча, таом емоққа ўтирмаймиз. Эссай биттасини юбориб, ўғлини чақиртириб келди. У чиройли, келишган йигит бўлиб, кўзлари ёниб турарди. — Қани, унинг бошига мой суртиб танла! Мен танлаган одам шу! — деди Эгамиз Шомуилга. Шомуил мой солинган шохни олди–да, акаларининг кўз ўнгида йигитнинг бошига мой суртди. Ўша пайтда Эгамизнинг Руҳи Довудни қамраб олди ва ўша кундан бошлаб уни бошқарадиган бўлди. Шомуил эса Рамага қайтиб кетди. Рубеннинг укаси Яҳудо ака–укалари орасида энг кучлиси бўлиб, йўлбошчи унинг қабиласидан чиқди. Лекин шунга қарамай, тўнғичлик ҳуқуқи Юсуфники бўлди. Эй Эгам! Бу қулингга ва унинг хонадонига қарата айтган сўзингда то абад тур, берган ваъдангни бажар, Агар Ўзинг маъқул кўрсанг, бу қулингнинг хонадонига марҳамат қилгин, токи Сенинг ҳузурингда то абад турсин. Зотан, Сен марҳамат қилган хонадон, эй Эгам, то абад марҳаматга сазовор бўлғай.” Унинг ўрнига Яҳудо қабиласини, Ўзи севган Сион тоғини танлади. Худо Ўз қули Довудни танлаб олди, Қўй қўрасидан уни чақириб олди. У Довудни совлиқ қўй, қўзиларга чўпонликдан олди. Ўзининг халқи Исроилга, Ёқуб наслига чўпон қилиб тайинлади.
Выбор основного перевода