Агар сен Эгамизнинг Исроил учун Мусога амр этган қонун–қоидаларини битта қолдирмай бажарсанг, муваффақиятга эришасан. Дадил ва ботир бўл. Қўрқма, ваҳимага тушма.
Сўнгра Довуд ўғли Сулаймонга шундай деди: — Буларнинг ҳаммасини мен Эгамнинг бошчилигида ёздим, лойиҳанинг икир–чикирларини Унинг Ўзи менга аён қилди. Дадил ва ботир бўл! Ишни бошла! Қўрқма, ваҳимага тушма! Парвардигор Эгамиз — менинг Худойим сен билан биргадир. Эгамизнинг уйидаги ишлар битмагунча, У сени ташлаб қўймайди, тарк этмайди.
Эгамизнинг каломи шудир: «Энди дадил бўл, эй Зарубабел! Дадил бўл, эй олий руҳоний Ёшуа! Эй сургундан қайтиб келган шу юрт аҳли, энди дадил бўлинглар!» Сарвари Олам шундай демоқда: «Менинг Руҳим ҳали ҳам сизларнинг орангизда, қўрқманглар. Ишга киришинглар, чунки Мисрдан чиққанингизда сизларга берган ваъдамга биноан Мен сизлар билан биргаман.»