Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд Хевронда турган пайтда туғилган ўғиллари мана шулар эди: тўнғичи — Омнўн. Омнўннинг онаси Йизриллик Охинавам эди. Иккинчиси — Дониёр. Дониёрнинг онаси Кармиллик Обигайл эди. Учинчиси — Абсалом. Абсаломнинг онаси Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Махо эди. Тўртинчиси — Одониё. Одониёнинг онаси Хаггит эди. Бешинчиси — Шафатиё. Шафатиёнинг онаси Обида эди. Олтинчиси — Йитром. Йитромнинг онаси Эглах эди. Довуднинг бу олти ўғли Хевронда туғилган эди. Довуд бу ерда етти йилу олти ой, Қуддусда эса ўттиз уч йил ҳукмронлик қилди. Довуднинг Қуддусда туғилган ўғиллари эса қуйидагилардир: Шаммува, Шўвав, Натан ва Сулаймон. Бу тўртала ўғилни Довудга Омиёлнинг қизи Ботшева туғиб берган. Довуднинг яна тўққизта ўғли бўлиб, ўғилларининг исмлари қуйидагича эди: Йибхар, Элишува, Элфалат, Нўгах, Нафах, Ёфия, Элишама, Элёдах ва Элифалет. Бу ўғилларидан ташқари, Довудга канизаклар ҳам ўғиллар туғиб берган эди. Довуднинг Тамара деган қизи ҳам бор эди. Аммо сендан бир ўғил туғилади. Ўғлинг тинчликсевар одам бўлади. Мен уни атрофдаги ҳамма ғанимлардан халос қилиб, тинчликка эриштираман. Унинг исми Сулаймон бўлади. Унинг ҳукмронлиги даврида Исроилга тинчлик, осойишталик ато қиламан. Менга атаб уйни ўша ўғлинг қуради. У Менга ўғил бўлади, Мен унга ота бўламан. Унинг Исроилдаги шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан.”
Выбор основного перевода