Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кимда кўк, сафсар ва қирмизи ип, майин зиғир матоси, эчки жуни, қизилга бўялган қўчқор териси, юмшоқ тери бўлса, олиб келди. Ким кумуш ёки бронзани Эгамизга назр қилишга қодир бўлса, уни олиб келиб, Эгамизга назр қилди. Кимда акас ёғочи бўлса, Чодирни ва унинг ашёларини тайёрлашда фойдалангани олиб келди. Ип йигиришга моҳир аёллар ўз қўллари билан йигирган кўк, сафсар ва қирмизи ипни ҳамда майин зиғирдан йигирилган ипни назр қилиб олиб келишди. Эчки жунидан ип йигиришга моҳир аёллар юраги завққа тўлиб, эчки жунидан ип йигириб олиб келдилар. Оқсоқоллар эфод ва кўкракпечга тақиш учун ақиқ ва бошқа қимматбаҳо тошлар, шунингдек, мойчироқлар, муқаддас қиладиган мой учун зираворлар, хушбўй тутатқи учун зираворлар ва зайтун мойи олиб келишди. Юраги завқ–шавққа тўлган Исроил халқининг эркагу аёллари Мусо орқали Эгамиз амр этган ҳамма ишни бажаргани Эгамизга кўнгилдан чиқариб назрлар олиб келишди. Кейин Мусо Исроил халқига айтди: “Ана, Эгамиз Яҳудо қабиласидан Урининг ўғли, Хурнинг набираси Базалилни танлади. Эгамиз уни Ўз Руҳи билан тўлдириб, ҳунармандчиликнинг ҳамма тури бўйича моҳир ва идрокли қилди, қобилият ато этди. У ажойиб бадиий безаклар қилишга ва буларга олтин, кумуш ва бронза билан ишлов беришга, қимматбаҳо тошларни ўйишга, уларга ишлов бериб жиҳозлашга, ёғоч ўймакорлигига, бадиий ҳунармандчиликка лаёқатли қилди. Эгамиз Базалилга ва Дан қабиласидан Охисамахнинг ўғли Охолиёвга ўз маҳоратини бошқаларга ўргатиш иқтидорини ато қилди. Бу одамлар ҳар қандай ишни бажара олсин деб, Эгамиз уларга маҳорат ато қилди. Улар ҳар қандай ашёдан ҳар турли буюмлар қилишга қодирдир. Улар ижод қилиб, буюмлар ясай оладилар, тўқишни биладилар, кўк, сафсар, қирмизи иплардан фойдаланиб, майин зиғир матосига нақш солишни биладилар. Улар ҳар турли ишларни бажаришга моҳир ҳунарманддирлар. Базалил, Охолиёв ва бошқа ҳамма иқтидорли усталар Эгамиз амр этган ҳамма ишларни бажарсинлар. Муқаддас чодир ясашда талаб қилинган ҳар қандай хизматни бажаришлари учун Эгамиз уларга маҳорат ва қобилият ато қилган.” Мусо Базалилни, Охолиёвни ва Эгамиз қобилият ато қилган ҳамма иқтидорли усталарни, юраги завққа тўлган одамларни чақирди. Руҳонийлар ва левиларнинг тузумига, уларнинг Эгамизнинг уйида қилинадиган барча хизматларига ва хизмат пайтида фойдаланиладиган барча ашёларга оид кўрсатмалар берди.
Выбор основного перевода