Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қуйида шоҳ Довуднинг баҳодир жангчилари рўйхати берилган. Улар қолган Исроил халқи билан биргаликда Эгамизнинг ваъдасига мувофиқ, Довудни шоҳ деб эълон қилганлар ҳамда унинг шоҳлиги учун кучли таянч бўлганлар. Довудга хизмат қилган баҳодир жангчилар қуйидагилар: биринчиси — Хахмўн уруғидан Ёшувам. У “Уч қаҳрамон”нинг сардори эди. У найзаси билан уч юз кишига ҳужум қилиб, ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди. “Уч қаҳрамон”дан иккинчиси Охўва уруғидан Дўдў ўғли Элазар эди. Филистлар жанг қилиш учун Пас–Даммимда тўпланганда, Элазар Довуд билан бирга эди. У ердаги даланинг бир қисмига арпа экилган эди. Исроил лашкари қоча бошлагач, Элазар билан Довуд даланинг ўртасида туриб олиб, у ерни ҳимоя қилишди. Филистларни қириб ташлашди. Шу тариқа, Эгамиз уларни катта ғалабага эриштирди. “Ўттиз қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирган ўша учта қаҳрамон Довуднинг ёнига — Адуллам ғори олдидаги қояга кетишди. Рафа водийсида Филистлар лашкари қароргоҳ қурган эди. Бу пайтда Довуд ўзининг адирдаги қароргоҳида эди. Битта Филист қўнолғаси эса Байтлаҳмда жойлашган эди. Довуд ҳасрат билан: — Қанийди бирортаси Байтлаҳм дарвозасининг ёнидаги қудуқдан менга сув олиб келиб берса! — деди. Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади. — Бундай қилишдан мени Худойимнинг Ўзи асрасин! — деб хитоб қилди у. — Шу йигитларнинг қонини ичайми? Ахир, улар жонини хавф–хатарга қўйиб, сув олиб келишди–ку! Шунинг учун ҳам Довуд сувни ичишни истамади. “Уч қаҳрамон” ана шундай жасурлик кўрсатишган эди. Йўабнинг акаси Абушай “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори эди. Абушай найзаси билан уч юз кишини ўлдирди. Шу тариқа у “Уч қаҳрамон” сингари донг таратди. У “Ўттиз қаҳрамон”дан ҳам машҳур эди, уларнинг йўлбошчиси бўлди. Лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Кабзил шаҳридан Ёҳайидо ўғли Бинаё деган жасур бир жангчи бор эди. У ажойиб ишлар қилди, Мўаблик икки довюрак одамни ўлдирди. Қор ёққан кунда бир хандаққа тушиб, шерни ўлдирди. Яна бўйи беш тирсак келадиган девдай бир Мисрликни ҳам ўлдирди. Мисрликнинг қўлидаги найзаси тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди. Бинаё унинг устига таёқ билан бостириб борди. Найзани Мисрликнинг қўлидан тортиб олди–да, ўша найза билан уни ўлдирди. Бинаёнинг қилган ишлари ана шулардир. Шу тариқа, Бинаё “Уч қаҳрамон” каби донг таратди. У “Ўттиз қаҳрамон” орасида шуҳрат топди, лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Довуд уни қўриқчилар сардори қилиб тайинлади. Бошқа баҳодир жангчилар қуйидагилардир: Йўабнинг укаси Осойил, Байтлаҳм шаҳридан Дўдў ўғли Элханон, Харўд шаҳридан Шаммох, Палонлик Халез, Тахува шаҳридан Ихеш ўғли Эро, Онотўт шаҳридан Абуазар, Хуша шаҳридан Сибахай, Охўва уруғидан Залмон, Натуфо шаҳридан Махрай ва Банах ўғли Халед, Бенямин наслидан Гиволик Рибай ўғли Этхай, Пиратон шаҳридан Бинаё, Гаш сойликларидан Хурай, Байт–Араба шаҳридан Абуалвон, Бохурим шаҳридан Озмобит, Шалбим шаҳридан Элияхба, Гизонлик Ёшон ўғиллари, Харор шаҳридан Шахей ўғли Йўнатан, Харорлик Шорор ўғли Охиём, Ур ўғли Элифал, Махиротлик Хафер, Палонлик Охиё, Кармил шаҳридан Хазро, Эзбай ўғли Парай, Натаннинг укаси Йўэл, Хагри ўғли Мивхор, Оммон халқидан Зилах, Барўт шаҳридан Зеруя ўғли Йўабнинг қуролбардори Нахрай, Йитар уруғидан Эро ва Горив, Хет халқидан Уриё, Охлай ўғли Забад, Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шизо ўғли Адинах ва унинг ўттиз жангчиси, Махо ўғли Ханон, Митанлик Ёшафат, Аштарутлик Уззия, Арорлик Хўтамнинг ўғиллари Шомо ва Явиёл, Шимри ўғли Ёдиёл ва унинг укаси Тизлик Йўхо, Махавлик Элиёл, Элнамнинг ўғиллари Яривай ва Йўшавиё, Мўаб юртидан Йитмо, Элиёл, Обид ва Зўволик Ясиёл. Довуд Исроилнинг ҳамма йўлбошчиларини, руҳонийларини ва левиларни тўплади. Қуйида Исроил халқининг уруғбошилари, мингбошилари ва юзбошиларининг, шунингдек, уларнинг сардорлари рўйхати берилган. Бу сардорлар шоҳнинг хизматида бўлиб, ҳар йили бир ой давомида вазифасини ўтаётган ҳарбий қисмлар учун масъул эдилар. Ҳар бир қисм 24.000 одамдан ташкил топган эди. Биринчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Забдиёл ўғли Ёшувам эди. Ёшувам Параз наслидан эди. Биринчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Забдиёл ўғли Ёшувам эди. Ёшувам Параз наслидан эди. Иккинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Охўва уруғидан бўлган Дўдў эди. Дўдўнинг ўнг қўл ёрдамчиси Михлўт эди. Учинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Бинаё эди. У руҳоний Ёҳайидонинг ўғли бўлиб, “Ўттиз қаҳрамон” орасидаги баҳодир жангчилардан бири эди. “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори ҳам ана шу Бинаё эди. Бинаёнинг ўғли Омизабод қисмнинг бош қўмондони эди. Учинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Бинаё эди. У руҳоний Ёҳайидонинг ўғли бўлиб, “Ўттиз қаҳрамон” орасидаги баҳодир жангчилардан бири эди. “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори ҳам ана шу Бинаё эди. Бинаёнинг ўғли Омизабод қисмнинг бош қўмондони эди. Тўртинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Йўабнинг укаси Осойил эди. Осойилдан кейин ўғли Забадиё отасининг ўрнини эгаллади. Бешинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Шамҳут эди. У Йизро уруғидан эди. Олтинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Тахувалик Ихеш ўғли Эро эди. Еттинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Палонлик Халез эди. У Эфрайим қабиласидан эди. Саккизинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Хушалик Сибахай эди. Сибахай Зерах уруғидан эди. Тўққизинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Онотўтлик Абуазар эди. Абуазар Бенямин қабиласидан эди. Ўнинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Натуфолик Махрай эди. Махрай Зерах уруғидан эди. Ўн биринчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Пиратонлик Бинаё эди. Бинаё Эфрайим қабиласидан эди. Ўн иккинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Натуфолик Халед эди. Халед Ўтниёл уруғидан эди. Исроил қабилаларининг йўлбошчилари қуйидагилар эди: Рубен қабиласининг йўлбошчиси — Зихри ўғли Элиазар, Шимўн қабиласининг йўлбошчиси — Махо ўғли Шафатиё, Леви қабиласининг йўлбошчиси — Камувол ўғли Хашавиё, Ҳорун наслининг йўлбошчиси — Зодўх, Яҳудо қабиласининг йўлбошчиси — Довуднинг акаси Элиху, Иссахор қабиласининг йўлбошчиси — Микойил ўғли Омри, Забулун қабиласининг йўлбошчиси — Ободиё ўғли Йишмаё, Нафтали қабиласининг йўлбошчиси — Озриёл ўғли Яримўт, Эфрайим қабиласининг йўлбошчиси — Озазиё ўғли Хўшея, Ғарбдаги Манаше қабиласининг ярмига йўлбошчи — Подиё ўғли Йўэл, Гиладдаги Манаше қабиласининг ярмига йўлбошчи — Закариё ўғли Эддо, Бенямин қабиласининг йўлбошчиси — Абнур ўғли Ясиёл, Дан қабиласининг йўлбошчиси — Ерохам ўғли Озариёл. Исроил қабилаларининг йўлбошчилари ана шулардан иборат эди. Довуд Исроил халқини санаб чиққанда, йигирма ёшдан пастини рўйхатга киритмаган эди, чунки Эгамиз: “Исроил халқини осмондаги юлдузлар каби кўпайтираман”, деб ваъда берган эди. Зеруя ўғли Йўаб халқни санашни бошлаганди–ю, лекин охирига етказмаганди. Халқ саналгани учун Эгамиз Исроилга ғазабини сочганди. Шу сабабдан бу саноқнинг натижаси шоҳ Довуднинг йилномасига киритилмади. Одил ўғли Озмобит сарой хазинабони эди. Уззиё ўғли Йўнатан эса қолган ҳамма ердаги — шаҳарлардаги, қишлоқлардаги ва қалъалардаги хазиналар учун масъул эди. Халуб ўғли Эзри ерга ишлов берадиган деҳқонлар учун масъул эди. Рамалик Шимах узумзорлар учун масъул эди. Шафомлик Забди шароб омборлари учун масъул эди. Гедерлик Баалханон Яҳудо қир этакларидаги зайтунзорлар ва шикамора–анжирзорлар учун масъул эди. Йўш зайтун мойи омборлари учун масъул эди. Шаронлик Шитрай Шарон текислигида боқиладиган подалар учун масъул эди. Адлай ўғли Шофот водийларда боқиладиган подалар учун масъул эди. Исмоил уруғидан Обил туя подалари учун масъул эди. Миронўтлик Ёхидаё эшак подалари учун масъул эди. Ҳожар уруғидан Ёзиз қўй сурувлари учун масъул эди. Ана шуларнинг ҳаммаси шоҳ Довуд мулкини назорат қилар эдилар.
Выбор основного перевода