Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лашкари кўплигидан шоҳ қутулмайди, Кучи кўплигидан жангчи ғолиб бўлавермайди. “Жанг отлари нажот берар” дейиш пуч хаёлдир, Улар қудратли кучи билан қутқара олмайди. У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди. Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин дея, Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради. Қоқилишингга У йўл қўймас, У посбонингдир, асло мудрамас. Чунки Эгамиз ёнингда бўлади, сени қоқилишдан асрайди. Осмон Шоҳлигининг меросхўрлари эса ташқаридаги зулматга қувиб чиқарилади. Улар у ерда қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар.
Выбор основного перевода