Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худонинг Сандиғи ҳам қўлдан кетди, Элахнинг иккала ўғли — Хўфнах билан Финхаз эса ҳалок бўлди. Беняминлик бир одам жанг майдонидан қочиб, ўша куниёқ Шилўга етиб келди. У қайғудан кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган эди. Ўша одам Шилўга етиб келганда, Элах Худонинг Сандиғига бирор нарса бўлишидан хавотирланиб, йўл ёқасида курсида кутиб ўтирган эди. Ҳалиги одам шаҳарга кириб, бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берган эди, бутун шаҳар аҳли дод–фарёд кўтарди. Элах шовқин–суронни эшитиб: — Нимага бунчалик шовқин? — деб сўради. Ўша одам, бўлган воқеадан Элахни хабардор қилиб қўяй деб, дарров унинг ёнига келди. Ўша пайтда Элах тўқсон саккиз ёшда бўлиб, кўзлари хиралашган, яхши кўра олмасди. Ҳалиги киши Элахга: — Мен жанг майдонидан келяпман, у ердан бугун қочиб келдим, — деди. — Нима бўлди, ўғлим? — деб сўради Элах. Хабар келтирган одам шундай деди: — Исроил лашкари Филистларнинг олдига тушиб қочди. Лашкар катта талафот кўрди. Иккала ўғлингиз — Хўфнах билан Финхаз ҳам ҳалок бўлди. Худонинг Сандиғи эса қўлдан кетди. Элах ҳали ҳам дарвоза ёнидаги курсида ўтирган эди. Хабарчи, Худонинг Сандиғини Филистлар тортиб олди, деб айтиши билан Элах курсидан орқаси билан йиқилди. Кексалиги ва семизлигидан бўйни синиб, ўша заҳоти жон берди. У Исроилда қирқ йил ҳакамлик қилган эди. Элахнинг келини — Финхазнинг хотини ҳомиладор бўлиб, яқин орада кўзи ёриши керак эди. “Худонинг Сандиғи қўлдан кетди, қайнатанг ва эринг ўлди” деган хабарни эшитиши биланоқ уни тўлғоқ тутиб қолди. У ерга чўнқайиб ўтириб, туғиб қўйди. Доя хотинлар унга ўлими олдидан: — Қўрқма, ўғил туғдинг, — дедилар. Лекин у эътибор бермади, бирор сўз ҳам айтмади. Сўнг у ёнида турган қўриқчиларига буюрди: — Қани, Довудни қўллаган Эгамизнинг руҳонийларини ўлдириб ташланглар! Улар Довуднинг қочиб кетганини билганлари ҳолда, менга хабар беришмади. Шоҳнинг қўриқчилари қўл кўтариб, Эгамизнинг руҳонийларини ўлдиришни исташмади. Шунда шоҳ Шоул Доегга: — Сен бор, руҳонийларни ўлдир! — деб буюрди. Ўша куни Эдомлик Доег муқаддас либос кийган саксон беш руҳонийни бир ўзи чопиб ўлдирди. Сўнгра эркак–аёл, ёш бола, ҳатто чақалоқ демасдан, руҳонийлар яшайдиган Нав шаҳрининг халқини ҳам қиличдан ўтказди. Моллари, эшаклари, қўйларини ҳам чопиб ташлади. Руҳоний Охималекнинг ўғилларидан биргина Абуатар дегани тирик қолиб, Довуднинг ёнига қочиб кетди. Мўабнинг қудрати синади, кучи кесилади.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода