Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин қасддан гуноҳ қилган одам, Исроил халқиданми ёки мусофирми, Эгамизга шак келтирган бўлади. Ўша одам Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин. Ҳукмда тарафкашлик қилманг. Каттага ҳам, кичикка ҳам бирдай қулоқ солинг. Одамлардан қўрқманг, чунки ҳукм Худоникидир. Ўзингиз еча олмаган масалаларни менга олиб келинг, уларни ўзим ечаман.” Эгамиз ўша халқларни ўжару такаббур қилиб қўйгани учун, улар Исроил халқига қарши жанг қилавердилар. Эгамиз Мусога буюргандай, Исроил лашкари уларни бутунлай йўқ қилиб, шафқатсизларча ўлдиришлари учун шундай қилган эди.
Выбор основного перевода