Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Билиб қўйинг, Мен ягонаман! Мендан бошқа Худо йўқдир. Ўлдирадиган Менман, Ҳаёт берадиган ҳам Менман, Жароҳат етказадиган Менман, Шифо берадиган ҳам Менман. Менинг қўлимдан ҳеч ким қутула олмайди. Сендан мадад сўраб ёлвордим, эй Эгам Худо, Менга Сен бердинг шифо. Аммо Сенинг ўлик халқинг тирилади, Таналари ўрнидан туради. Эй тупроқ остида ётганлар, қўзғалинг, Шодликдан ҳайқиринг! Эй Эгамиз, шабнаминг тонгги шабнамга ўхшайди, Замин мурдаларига ҳаёт бағишлайди. Бу халқ шундай дейди: “Келинглар, Эгамизга қайтайлик! У бизни тилка–пора қилди, Шифони ҳам Ўзи беради. Бизни ярадор қилди, Яраларимизни Ўзи боғлайди. Унинг ҳузурида яшай олишимиз учун, Икки кунда бизни ҳаётга қайтаради, Учинчи куни оёғимизга турғизади.
Выбор основного перевода