Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Солиҳлардан юз ўгирмайди, Солиҳларни шоҳлар билан бирга тахтга чиқаради, Уларни то абад юксалтиради. Заминнинг пойдеворини қўйганимда қаерда эдинг? Доно экансан, қани айт–чи! Ер юзининг сарҳадларини белгилаган ким? Ахир, ўзинг биласан–ку! Ким ернинг устидан чизиқ ўтказди? Ернинг пойдеворини нима ушлаб турибди? Тонг юлдузлари жўр бўлиб, қўшиқ куйлаганда, Илоҳий зотлар қувончдан ҳайқирганда Ернинг тамал тошини қўйган ким? Худо айтар: “Белгиланган вақтни танлайман, Ҳаққонийлик билан ҳукм қиламан. Тупроққа қорилган бечораҳолларни У кўтаради, Фақирларни ахлат уюмидан олиб, юксалтиради. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой беради, Ўз халқининг шаҳзодалари билан бирга ўтқазади. Сиз, учи осмон билан ўпишган баланд бир дарахтни кўрдингиз. Бу дарахт шу қадар улкан эдики, уни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди. Ҳукмдорларни тахтларидан туширди, Фақирларни эса юксалтирди.
Выбор основного перевода