Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Марям шундай деди: “Бутун вужудим билан Эгамни улуғлайман, Нажоткорим Худодан кўнглим шод–хуррам. Ахир, У мендай арзимас бандасига назар солди. Жамики насллар энди мени бахтли деб атайди. Зотан, қудратли Худо мен учун буюк ишлар қилди, Муқаддасдир Унинг номи. Ундан қўрққанларга У насллар оша марҳамат қилади. У Ўзининг қудратини кўрсатди, Юраги такаббурларни тўзғитиб ташлади. Ҳукмдорларни тахтларидан туширди, Фақирларни эса юксалтирди. Очларни неъматлар ила тўйдирди, Бойларни эса қуруқ жўнатди. Ота–боболаримизга берган ваъдаси бўйича, Иброҳимга, унинг наслига Шафқат қилишни то абад ёдида тутди. Қули Исроилга ёрдам берди.” Ота–боболаримизга берган ваъдаси бўйича, Иброҳимга, унинг наслига Шафқат қилишни то абад ёдида тутди. Қули Исроилга ёрдам берди.” Эгамизга қарши турганлар парча–парча бўлажак, Худойи Таоло уларга қарши осмонни гумбурлатажак. Бутун оламни Эгамиз ҳукм қилажак, Ўзи мой суртиб танлаган шоҳига куч ато этиб, Унинг қувватини оширажак.” Раҳм қил менга, эй Эгам, қара! Мендан нафратланган ғанимларим азоб бермоқда! Ўлим оғзидан мени қайтарадиган Сенсан! Сенинг номинг туфайли улар кун бўйи севинади, Сенинг адолатинг туфайли улар юксалади. Унинг кўз ўнгида душманларини эзиб ташлайман, Уни ёмон кўрганларни қириб ташлайман. Эй Эгам, душманларинг албатта йўқ бўлади, Улар шубҳасиз ҳалок бўлади. Бадкирдорларнинг ҳаммаси тарқалиб кетади. Сен яна айтасан: “Ҳа, Худо нажотимдир, Қўрқмасман, У менинг умидимдир. Эгамнинг Ўзи менинг куч–қудратимдир, У менинг қутқарувчимдир.” Шод бўлиб, нажот чашмасидан сув оласиз. Эгам туфайли мен буюк шодлик топаман, Худойим деб қалбим жўш уради. Зотан, У мени нажот либоси билан ўради, Зафар кийимини менга кийдирди. Мен тож кийган куёвга ўхшайман, Зеб–зийнат билан безанган келиндайман.
Выбор основного перевода