Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ханна шундай ибодат қилди: “Эгам туфайли кўнглим тоғдай кўтарилди, Қувватимни оширган Ўшадир. Душманларим олдида мақтанарман, Нажот берганинг учун севинарман. Шомуил куйдириладиган қурбонликни адо этаётган эди, Филистлар Исроил лашкарига ҳужум қилмоқчи бўлиб яқин келдилар. Аммо ўша заҳоти Эгамиз ваҳимали овоз чиқариб, Филистларни шундай саросимага солдики, оқибатда улар Исроил лашкарига мағлуб бўлди. Темир хивчин ила уларни уриб эзасан, Сопол кўзани синдиргандай уларни парчалайсан.»” Улкан нур Эгамнинг олдидан чиқди, Дўл ва қип–қизил чўғ қоп–қора булутларни парчалади. Ўқларини отди, Чақмоқ чақтириб, ёвларини тирқиратди, Уларни саросимага солди. Шу боис, эй Эгам, халқлар ичра Сенга ҳамдлар айтаман! Сени куйлаб сано айтаман! Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Сен то абад унга барака берасан, Унга жуда яқин бўлиб, Уни шодликка тўлдирасан. Унинг кўз ўнгида душманларини эзиб ташлайман, Уни ёмон кўрганларни қириб ташлайман. Элатлар орасида айтингки: “Эгамиз Шоҳдир! Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди, У халқларни ҳаққоний ҳукм қилар.” Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, ана, У келаётир, Заминни бошқармоқ учун У келаётир, Оламни адолат ила У бошқарар, Халқларни Ўз ҳақиқати ила бошқарар. Зотан, Эгамиз ерда ҳукм этгани келмоқда, У оламни тўғри ҳукм этади, Адолат ила халқларни ҳукм қилади. Азалдан бизга ваъда бергандай, Муқаддас пайғамбарлари орқали айтгандай, Қули Довуд хонадонидан Бизга қудратли Нажоткорни юборди.
Выбор основного перевода