Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Параллельные места
Шоҳлигимдаги барча одамлар Дониёрнинг Худосидан қўрқиб титрасин, чунки У барҳаёт ва мангу Худодир. Унинг шоҳлиги асло қуламас, Ҳукмронлиги ҳеч ҳам тугамас, Улар тана хоҳишидан эмас, Эр хоҳишидан ҳам эмас, Табиий йўл билан эмас, Балки Худодан туғилган фарзандлардир. Исо унга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди. Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади. Худо келажакда бутун борлиқни янгилайди. Биз бу янгиланишнинг илк ҳосили бўлишимиз учун, Худо Ўз хоҳишига кўра, бизга ҳақиқат каломи орқали янги ҳаёт берди.
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода