Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Параллельные места
Ваҳоланки, Масиҳ ҳақиқатан ҳам тирилди! У биринчи бўлиб тирилди, шу тариқа ўликдан тириладиганларнинг орасида ҳосилнинг илк самарасидай бўлди. Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога, ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо — марҳаматли Отага ҳамду санолар бўлсин! Аммо меҳр–шафқатга бой Худо Ўзининг бизга бўлган буюк муҳаббатини қуйидагича кўрсатди: Бизни севадиган, Ўз инояти билан бизга тенгсиз жасорат ва барқарор умид берган Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзи Худо келажакда бутун борлиқни янгилайди. Биз бу янгиланишнинг илк ҳосили бўлишимиз учун, Худо Ўз хоҳишига кўра, бизга ҳақиқат каломи орқали янги ҳаёт берди. Ахир, сизлар янгидан туғилгансизлар. Бу янги ҳаётни сизга фоний бандалар эмас, балки абадий ва ҳаётбахш Худонинг каломи ато этган.
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода