Нуқсонсиз, бир яшар эркак жонлиқни танлаб олинглар.
У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди, Аммо миқ этмади, оғзини очмади. Бўғизланишга олиб борилган қўзидай, Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай У миқ этмади, оғзини очмади.
Ўзларингизни эҳтиёт қилинглар, сурувни ҳам эҳтиёт қилинглар. Чунки Муқаддас Руҳ уларни сизнинг қарамоғингизга берган. Худонинг жамоатига чўпон бўлинглар. Худо жамоатни Ўз Ўғлининг қони эвазига сотиб олган.