Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Параллельные места
Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Худо уларни азалдан танлаб олган эди ва “Менинг Ўғлимга ўхшаган бўлсинлар”, деб олдиндан белгилаб қўйган эди, токи Ўғил кўп биродарлар орасида тўнғич бўлсин. Баъзиларингиз олдин шундай эдингиз. Энди эса сизлар Раббимиз Исо Масиҳнинг номи билан ва Худонинг Руҳи орқали покландингиз, Худога бағишландингиз, оқландингиз. Эй Эгамиз севган биродарлар! Сизлар учун ҳар доим Худога шукр қилишни бурч деб биламиз. Ахир, Муқаддас Руҳ кучи билан поклансин ва ҳақиқатга ишонсин деб, Худо сизларни бошиданоқ нажот учун танлаган эди. Шундай экан, самимий қалб ва мустаҳкам ишонч билан Худога яқинлашайлик. Ахир, Масиҳ Ўз қони билан қалбларимизни тозалаб, виждонимизни қийнаган ҳамма гуноҳлардан поклади. Баданимиз ҳам тоза сув билан ювилди. Сизлар янги аҳднинг воситачиси Исонинг ҳузурига кирдингизлар. Исонинг қонига яқинлашдингизлар. Унинг қони Ҳобилнинг қонига ўхшаб қасос талаб қилмайди, аксинча, гуноҳларимизни ювиш учун тўкилган. Исроил халқи орасида сохта пайғамбарлар бўлгани каби, сизларнинг орангизда ҳам сохта устозлар бўлади. Улар найранг ишлатиб, орангизда ҳалокатли бидъатлар тарқатадилар. Ҳатто уларнинг жонларини сотиб олган Хўжайинини ҳам рад этиб, бу билан ўзларини муқаррар кулфатга йўлиқтирадилар.
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода