Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Параллельные места
У эса менинг юрган йўлимни билади, У мени синагандан кейин соф тилладай бўламан. Эй Худо, Сен бизни синадинг, Кумушни тозалагандай бизни тозаладинг. Кумуш ва олтин оловда синалади, одамларнинг қалбини эса Эгамиз синайди. Мана, Мен сени покладим, Аммо кумушдай қилиб эмас. Сени кулфат ўчоғида синадим. Мен мана шу қолган учдан бир қисмини Оловдан ўтказиб поклагандай поклайман. Уларни кумушни тоблагандай тоблайман, Олтинни синагандай синайман. Улар Менга илтижо қиладилар, Мен эса уларга жавоб бераман. «Улар Менинг халқимдир», дейман Мен. Улар эса: «Эгамиз бизнинг Худойимиздир», деб айтишади.” У ўтириб, Леви авлодини тозалайди, кумуш ва олтинни оловда софлагандай уларни софлайди. Шунда улар Эгамизга манзур келадиган назрлар тақдим қилишади. Яхши ишда қунт қилиб, шараф, ҳурмат–эҳтиром ва мангуликка интилганларга Худо абадий ҳаёт ато қилади. Яхшилик қиладиганларга эса — яҳудийларга ҳам, ғайрияҳудийларга ҳам, шараф, ҳурмат–эҳтиром ва тинчлик насиб этади. Ҳеч ким ўзини ўзи алдамасин. Орангизда кимдир ўзини бу дунёда доно деб билса, ўзининг ақлсиз эканлигини тан олсин, шундагина у ҳақиқатан ҳам доно бўлади. Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда ўзингизни бахтли деб билинглар. Ахир, имонингиз синалганда, сизлар сабр–тоқат қилишни ўрганасизлар. Бу ўзингизга ҳам аён. Лекин ҳар ким ўз эҳтироси дастидан васвасага дучор бўлиб, нафс тузоғига илинади. Аксинча, Масиҳнинг азобларига шерик бўлганингиздан хурсанд бўлинглар! Шундай қилсангиз, У охиратда улуғворликка бурканиб келганда, қалбингиз янада кўпроқ қувончга тўлади.
1 Бутрус
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода